Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан янги қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестициялар фаолияти туғрисида» ги конун тўғрисида брошюра нашр этилди.
Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан янги қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестициялар фаолияти туғрисида» ги конун тўғрисида брошюра нашр этилди.
Янги қонун тўғрсиида 20 та факт: «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида» ги қонун ҳакида Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан брошюра тайёрланди.
2020 йил 27 январда хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида» қонун кучга кирди.
Янги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги инвестиция фаолиятида ўзгаришлар, инвестицияларини жалб этиш агентлиги томонидан инглиз ва рус тилларида маълумот брошюралар ишлаб чикилди.
Брошюра 20 та асосий фактлар кўринишида тақдим этилган бўлиб, улар манфаатдор томонларга инвестициялар х,имояси кандай амалга оширилишини тушунишга ёрдам беради. инвесторларга бериладиган имтиёзлар, асосий кафолатлар ва ҳуқуқлар, қандай талаблар мавжуд ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларига ва янги қонунга мувофиқ инвестиция фаолиятини тартибга солишда қандай янги тушунчалар киритилганлигини маълум қилади.
Ишлаб чикилган брошюра Ўзбекистон инвестиция порталида «Медиаматериаллар» бўлимидан юклаб олишингиз мумкин.