Тошкент “Ўзбекистон ва Туркманистон: ҳамкорликнинг янги тарихий босқичда ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро анжуманга тайёргарлик кўрмоқда
ТОШКЕНТ, 11 июль. Жорий йилнинг 12 июль куни Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) “Ўзбекистон ва Туркманистон: ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Марказий Осиё халқаро институти томонидан Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Конференцияда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг етакчи таҳлил тузилмалари раҳбарлари ва экспертлари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, Ўзбекистон Фанлар Aкадемияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази, Туркман миллий маданият маркази, Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институти, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти қошидаги Стратегик тадқиқотлар илмий маркази, Туркманистон халқаро гуманитар университети, Туркманистон Фанлар академияси Махтумқули номидаги Тил, адабиёт ва миллий фанлар институти вакиллари иштирок этади.
МОХИга кўра, бўлажак тадбир Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва унинг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш, жумладан, минтақавий мулоқотни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича очиқ фикр алмашиш учун самарали майдонга айланиши кутилмоқда.