Женевадан муносабат: Ўзбекистон Конституциявий комиссияси қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашда муҳим роль ўйнайди
ЖЕНЕВА, 9 июль. БМТнинг Судьялар ва ҳуқуқшунослар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашда Конституциявий комиссия асосий ўрин тутади.
Бундан 3 йил аввал БМТнинг судьялар ва ҳуқуқшунослар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси сифатида Ўзбекистонга ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ва бошқа мутасаддилар билан самарали учрашувлар ўтказдим. Ишонч билан қайд этиш мумкинки, ўтган давр мобайнида республикада қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ вазият яхшиланди.
Конституциявий ислоҳотлар эълон қилинганидан бери мамлакатда муҳим ўзгаришлар амалга оширилди ва тегишли лойиҳа тайёрланди. Ўлим жазосини бекор қилишни Асосий қонунда белгилаш, «Хабеас корпус» тамойилини жорий этиш ва фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши каби нормалар шулар жумласидандир.
БМТнинг махсус маърузачиси сифатида шуни таъкидлашни истардимки, Конституциядаги асосий ўзгариш «Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун» тамойилини, шунингдек, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, ҳуқуқшунослар ва судьяларнинг мустақиллигини тўлиқ амалга ошириш зарур.
Ўзбекистон Конституциясига киритиш талиф этилаётган ўзгартишларда «Ўзбекистон-ижтимоий давлат» тамойилини амалга ошириш бўйича конституциявий нормани белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар билан республикани қутлайман. Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан йўлга қўйилган мулоқот бошқа давлатлар учун ҳам намуна бўла олади.