Покистондан муносабат: Оддий одамларнинг имкониятларини кенгайтириш фаровонлик ва ёрқин келажак калитидир
ИСЛОМОБОД, 5 июль. Покистондаги Ўзбекистон сайёҳлик - ахборот маркази директори Ҳамид Маҳмуд мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқ «Дунё» АА мухбири.
- Ўзбекистон Президентининг конституциявий ислоҳотлар орқали мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш истаги қўллаб-қувватлашга лойиқдир.
Ўзбекистон фуқароларидан тушган кўплаб таклифлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига халқ қалбида катта ишонч ва ҳурмат даражасини тасдиқлайди.
Давлатингиз раҳбари мамлакат келажаги ҳақида қуйидагиларни таъкидлади: «Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим. Бир сўз билан айтганда, «Инсон қадри учун» ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган «Инсон – жамият – давлат» деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур».
Ўзбекистон раҳбарининг ушбу тарихий баёнотида тўрт асосий устувор йўналиш белгилаб берилган. Оддий одамларнинг имкониятларини кенгайтириш фаровонлик ва ёрқин келажак калитидир. Ташқи сиёсатдаги ислоҳотлар ва янги глобал тенденцияларга эътибор давлатчиликни ривожлантириш учун асосдир. Таъкидланганидек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мамлакат ёшларини барқарор ривожланишга жалб қилиш учун инновациялар ва билимга асосланган тадбиркорликга йўналтириши мумкин.