-
Бугунидан рози одамлар
2022-05-08 573Барча орзу-ниятларимиз, интилишимиз, эзгу амалларимиз, машаққатли меҳнатимиз, кечани кеча, кундузни кундуз демасдан амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз — ҳамма-ҳаммаси бизга катта умид билан боқиб турган халқимиз учундир. Бу борада ижтимоий йўналишдаги ислоҳотларимиз алоҳида аҳамиятга эга, албатта.
-
Бизнесни қўллаб-қувватлашга 300 миллион доллар
2022-05-08 66319 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қўшимча рағбат бўлиб хизмат қиладиган “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Гап ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини катта миқдорда молиявий қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлар ташаббусларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳақида бормоқда.
-
“Иннопром-2022: Марказий Осиё” – технологик жиҳатдан кескин ривожланиш макони
65225 апрель куни Ўзбекистон пойтахтида «Иннопром. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу минтақада инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган энг йирик тадбирдир.
-
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё”: Йирик инвесторлар ва юқори даражадаги меҳмонлар платформаси
64825-27 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
-
Умуминсоний қадриятлар акс этган янги ҳаёт нафаси «Бойсун баҳори» элларни, дилларни ўзаро боғлайди
577Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 февралдаги қарорига мувофиқ, 7-8 май кунлари Бойсун туманида халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини тараннум этувчи «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади. Ҳозир ЮНЕСКО, Маданият вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу халқаро санъат анжуманига ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилмоқда.