-
Ўзбекистон энергетика трансформацияси: бозор механизмларига босқичма-босқич ўтиш
2025-06-06 7102017 йилдан буён Ўзбекистонда энергетика соҳасида самарадорликни ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бозор механизмларига ўтишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2017 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда электр энергия соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, жумладан, 8 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 90 тадан ортиқ ҳужжатлари қабул қилинди.
-
Ўзбекистон-Болгария: анъанавий мулоқот ва стратегик қизиқишнинг янги ўсиш босқичида
2025-06-11 1045Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 9 -11 июнь кунлари Болгария Президенти Румен Радев расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги муносабатлар чуқур тарихий илдизларга бориб тақалади. Олимларнинг таъкидлашича, туркий халқларга мансуб бўлган болгарларнинг қадимий аждодлари ва замонавий Ўзбекистон таркибига кирувчи ҳудудлар ўртасидаги алоқалар Буюк ипак йўли давридан бошланган. Миграция, савдо ва маданий ришталар билан уйғун бундай яқин боғлиқлик ўзаро манфаатдорлик ва ҳурмат асосига айланди.
-
Ўзбекистоннинг “Олтин виза” дастури хорижий инвесторларни рағбатлаштириш йўлидаги навбатдаги қадам
2025-06-11 116410-12 июнь кунлари бўлиб ўтадиган IV Тошкент халқаро инвестиция форуми олдидан
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон кенг жамоатчилиги ўртасида, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хорижликларга, хусусан, чет эллик инвесторларнинг мамлакатимизда яшаши бўйича “Олтин виза” бериш тартибига киритилган ўзгартишлар катта қизиқиш уйғотмоқда.
-
24-26 июнь кунлари Тошкентда “MINEX Central Asia 2025” форуми бўлиб ўтади
2025-05-28 1331Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) мезбонлигида “MINEX Central Asia 2025” форуми бўлиб ўтади.
-
Ўзбекистон-Италия: барқарор ривожланишга қаратилган узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик
2025-05-27 1454Италия Бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
-
Италия Бош вазири 28-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
2025-05-27 1099Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Бош вазири Жоржа Мелони 28-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
-
ЎЗБЕКИСТОН “БМТ ДАВЛАТ ХИЗМАТИ ФОРУМИ” ДОИРАСИДА РАҚАМЛИ ИСЛОҲОТЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТАДИ
2025-05-26 1202Бугун Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар ижобий динамика кўрсатмоқда. Рақамлаштириш, шаффофлик ва профессионализмга қаратилган ташаббуслар давлат фуқаролик хизматининг сифати ошишига хизмат қилмоқда. 2025 йил 23-25 июнь кунлари БМТ Давлат хизмати форумини (UN Public Service Forum 2025) Ўзбекистонда ташкил этилиши ҳам бежиз эмас. Форум ўз миссиясидан ташқари Ўзбекистоннинг давлат хизмати, электрон ҳукумат ва рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлари ва саъй-ҳаракатларини дунё ҳамжамиятида танитишни ҳам таъминлайди. Бу, Президент Ш.М.Мирзиёев бошқарувидаги мустақил мамлакат учун ижобий қадам.