-
Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси: рақамлар ва воқеалар
2025-10-30 485Бугун маданиятлар ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган қадимий Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бошланади.
Ушбу тарихий тадбир қирқ йил ичида биринчи марта ташкилотнинг Париждаги бош қароргоҳи ташқарисида ва биринчи марта Марказий Осиёда ўтказилмоқда. Бундай кенг кўламли форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг халқаро маданий ва гуманитар ҳамкорликдаги ортиб бораётган ролини эътироф этиш ва унинг жаҳон меросини сақлаш ва тарғиб қилишга қўшган ҳиссасининг рамзи ҳисобланади.
-
Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО Бош конференцияси навбатдаги сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади
2025-10-30 532Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади.
-
Ўзбекистон-Қатар: кўп қиррали ҳамкорлик барқарор ривожлантирилмоқда
2025-10-30 411Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар жадал кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилда икки давлат ўртасидаги алоқалар стратегик шериклик мақомига кўтарилди.
Бундай фаол мулоқотнинг ривожланиши томонларнинг ҳам икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, ҳам Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашдан юқори манфаатдорлиги билан изоҳланади.
-
Ўзбекистон ва Финляндия: Марказий Осиёда иқлим барқарорлиги учун ер ости сувларини рақамли моделлаштириш.
2025-10-27 371Марказий Осиёда сув танқислиги ва иқлим ўзгарувчанлиги кучайиб бораётган шароитда Ўзбекистон ва Финляндия сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича илмий ҳамкорликнинг янги йўналишини амалга оширмоқда. Бу ҳамкорлик рақамли инновациялар ва барқарор ривожланиш тамойилларини бирлаштирган илмий дипломатия намунасига айланди.
-
Ўзбекистон—ЕИ муносабатларида янги босқич: Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими
2025-10-27 308Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ/EPCA) 2025 йил 24 октябрь куни тантанали тарзда имзоланди. 2019 йил февраль ойида бошланган ва 2022 йил июль ойида якунланган музокаралар натижаси бўлган ушбу ҳужжат 2022 йил 6 июл куни Брюссель шаҳрида парафирланган эди. Барча зарур тартиб-таомиллар бажарилишига бир мунча вақт талаб қилганидан сўнг имзоланиши битимнинг стратегик аҳамияти ва икки томонлама муносабатлар кўламининг кенгаяётганини тасдиқлайди. Тузилма жиҳатдан 9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат бўлган ушбу келишув ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олади.
-
28-30 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик – MiningMetals Uzbekistan 2025” 19-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
2025-10-27 407“MiningMetals Uzbekistan 2025”: кон-металлургия технологиялари ва инновациялари халқаро маркази