-
Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси: рақамлар ва воқеалар
2025-10-30 428Бугун маданиятлар ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган қадимий Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бошланади.
Ушбу тарихий тадбир қирқ йил ичида биринчи марта ташкилотнинг Париждаги бош қароргоҳи ташқарисида ва биринчи марта Марказий Осиёда ўтказилмоқда. Бундай кенг кўламли форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг халқаро маданий ва гуманитар ҳамкорликдаги ортиб бораётган ролини эътироф этиш ва унинг жаҳон меросини сақлаш ва тарғиб қилишга қўшган ҳиссасининг рамзи ҳисобланади.
-
Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКО Бош конференцияси навбатдаги сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади
2025-10-30 458Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади.
-
Ўзбекистон-Қатар: кўп қиррали ҳамкорлик барқарор ривожлантирилмоқда
2025-10-30 368Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар жадал кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилда икки давлат ўртасидаги алоқалар стратегик шериклик мақомига кўтарилди.
Бундай фаол мулоқотнинг ривожланиши томонларнинг ҳам икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, ҳам Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасидаги минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашдан юқори манфаатдорлиги билан изоҳланади.
-
Ўзбекистон ва Финляндия: Марказий Осиёда иқлим барқарорлиги учун ер ости сувларини рақамли моделлаштириш.
2025-10-27 320Марказий Осиёда сув танқислиги ва иқлим ўзгарувчанлиги кучайиб бораётган шароитда Ўзбекистон ва Финляндия сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича илмий ҳамкорликнинг янги йўналишини амалга оширмоқда. Бу ҳамкорлик рақамли инновациялар ва барқарор ривожланиш тамойилларини бирлаштирган илмий дипломатия намунасига айланди.