Ўзбекистон Республикасининг Афғонистондаги элчихонаси шарҳи
Айрим оммавий ахборот воситаларида Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати расмийси Ўзбекистон ҳақида танқидий баёнот бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Кобулдаги Элчихонаси ушбу хабарлар юзасидан зудлик билан тегишли ўрганиш ишларини олиб борди.
Жорий йил 16 июль куни Кобулдаги Элчихонамиз номига Фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг олдини олиш вазирлиги томонидан раддия мурожаати келиб тушди.
Унда айрим доиралар ва оммавий ахборот воситалари вақти-вақти билан икки қардош давлат ўртасидаги ишонч ва яхши қўшничилик муносабатлари муҳитига путур етказишга ва фактларни бузиб, уларни нотўғри талқин қилиш орқали ўзларининг ғайрли мақсадларига эришишга ҳаракат қилиши таъкидланган. Жумладан, раддия мурожаатида қуйидагилар келтирилган:
“Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ. Ушбу юрт ислом умматининг кўплаб буюк уламолари, жумладан Имом Бухорийнинг муқаддас Ватанидир. Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида чуқур диний, тарихий, маданий ва халқлар муштараклиги мавжуд. Биз ушбу муносабатлар ва ўхшашликларни алоҳида қадрлаймиз.
Шу боис айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон деб салбий талқин қилинган баёнот ва чиқишлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Биз бундай даъволарни қатъиян рад этамиз ва уларни фактларни бузиш, деб атаймиз.
Икки давлат ўртасидаги биродарлик, ўзаро ҳурмат ва яхши муносабатлар муҳити бундан кейин ҳам янада мустаҳкамланишига ишонч билдирамиз”.